Англия осмонида кам учрайдиган ҳодиса - ойли камалак
Бен Гвинн Шимолий Йоркширнинг Скиптон шаҳридаги биёбон устидан тушган ойни соат 19:40 атрофида суратга олди.
Ойнинг нам ва зич қатламларида қуёш нури эмас, балки кучли ой ёруғлиги синаётган маҳал ажойиб камалак ер атмосферасида пайдо бўлади.
Якшанба куни бундай ҳодиса бутун Англияда кузатилди. Бу ерда бундай камалакли ой "ов" ёки "қонли" деб номлашади.
Бен Гвинн шаҳар бўйлаб сайр қилишга чиқади ва уфқдан кўтарилган ноодатий ёрқин ойга эътибор қаратади.
Ойли камалак ҳавода кўплаб намликлар бўлган маҳал шиддатли ёмғирдан сўнг ёки тошқин ҳудудларида кузатилади.
Бир қарашда бундай камалакларда рангли спектрларни ажратиб олиш жуда қийин бўлади, бироқ секинлаштириб олинувчи фотосуратларда улар аниқ кўринади.
National Geographic журналининг ёзишича, мазкур тўлин ой яқин ойдаги шу каби уч тўлишишларнинг биринчисига айланади.
14 ноябрь куни навбатдаги тўлин ой XXI аср юз йиллигида осмондаги энг катта кўринувчи ой камалагининг юзага келишига сабаб бўлади.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
12:00 / 09.10.2024
Улкан бақлажондан узун ловиягача. Англиялик пенсионер гигант сабзавотлар етиштириш бўйича 25 марта рекорд ўрнатди
20:46 / 14.09.2024
Англиядаги мактабларда телефондан фойдаланиш тақиқланмоқда
08:58 / 22.08.2024