18:30 / 18.10.2016
7843

Еврокомиссар: Мўсулдан ҳайдалган жиҳодчилар Европага келиши мумкин

Фото:GETTY IMAGES

Хавфсизлик масалалари бўйича еврокомиссар Жулиан Кинг Ироқ ҳарбийлари Мўсул шаҳрини ИШИДдан тортиб олган тақдирда Европа жиҳодчиларнинг пайдо бўлишига тайёргарлик кўриши кераклигини таъкидлади. Die Welt нашри шу ҳақда сўз юритди. 

Кингнинг немис нашрига маълум қилишича, Европага радикал исломчиларнинг оммавий оқими келиши амри маҳол, бироқ уларнинг сони қанча бўлишига қарамай, бу Европа учун жиддий таҳдид туғдиради. 

Еврокомиссарнинг баҳолашича, Евроиттифоқнинг тахминан 2,5 минг нафар фуқароси Ироқ ва Сурияга кетган ва у ерда ИШИД экстремистик гуруҳига қўшилган. 

Душанба куни Ироқ қуролли кучлари ҳамда АҚШ халқаро коалицияси томонидан бошқарилувчи қўшин Мўсул шаҳрини озод қилиш бўйича операцияни амалга оширишни бошлади. 

Аҳолиси 2 миллиондан ортиқни ташкил қилган Мўсул Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланарди, бироқ жангариларнинг бостириб келиши натижасида юз минглаб кишилар у ердан қочиб кетишган.

 

Top