Жамият | 21:55 / 18.10.2016
20065
2 дақиқада ўқилади

Мухбирлар Малибудаги қирғоқ бўйида Жолини бахтиёр ҳолда учратишди

Калифорниялик мухбирлар актриса Анжелина Жолини турмуш ўртоғи Брэд Питт билан ажралиши ҳақидаги хабардан сўнг илк марта суратга олишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида ET Online хабар қилади.

Актрисани Тинч океани қирғоғида жойлашган янги турар-жойни кўздан кечираётган маҳал Малибу (Лос-Анжелес округи) шаҳрида суратга олишган. Уйда у бир соатдан ортиқ вақт бўлган.

41 ёшли актрисанинг ёнида катта ўғли Мэддоксдан ташқари барча фарзандлари бўлган. Улар пляж бўйлаб, энага назорати остида ўйнашган. Мухбирлар фикрича, улар жуда «бахтиёр ва  ҳаётдан мамнун» кўринишган. Кузатувчилар фикрига кўра, Жолининг ўзи ҳам «жуда бахтли ва хотиржам» кайфиятда эди.

Эслатиб ўтамиз, ажрим ҳақидаги хабарлардан сўнг 52 ёшли Питтни омма олдида учратишмаган. Маълум бўлишича, собиқ эр-хотин муддати 20 октябрь куни тугайдиган болалар устидан васийлик бўйича вақтинчалик келишувга эришишган. Ҳужжатга мувофиқ, болалар онасига топширилган, отага эса бир маротаба учрашиш рухсат берилган. Уларнинг кейинги ҳаёти судда маълум бўлади. Актёрлар адвокатлар орқали сўзлашишмоқда ва иккиси ҳам психотерапевтга мурожаат қилган.

Мавзуга оид