12:29 / 21.10.2016
4132

ОАВ: Time Warner ва AT&T бирлашиш хусусида музокаралар олиб бормоқда

Фото: Greentarget.com

Американинг Time Warner ва AT&T компаниялари бош менежерлари ўзаро учрашув ўтказишган. Унда турли хил бизнес-стратегиялар, шу жумладан компанияларнинг бирлашиши ҳам муҳокама қилинган. Бу ҳақда, Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Норасмий ҳолатда ташкил этилган музокаралар, ҳозирча, аниқ бир битим учун шароит яратиш эмас, компаниялар ўртасидаги муносабатларни барпо этиш хусусида бормоқда. Томонларнинг ҳеч бири эҳтимолий келишув учун молиявий маслаҳатчини ёлламаган. 

Хабарларга кўра, компанияни сотиш фикри ва ташаббусини Time Warner бош директори Жефф Беукс билдирган. У 2014 йилда директорлар кенгаши билан бирга компанияни 21st Century Fox томонидан медиа компанияни харид қилишга оид таклифни рад этган эди. Ўшанда Time Warner 75 млрд АҚШ долларига баҳоланганди. 

Май ойида Apple компанияси ҳам Time Warner медиа компаниясини харид қилишга қизиқиш билдирганди. 
 

Top