21:42 / 23.10.2016
11451

Яманда вабо бошланди

Фото:toodoo.ru

Яманнинг йириклиги бўйича иккинчи рақамли шаҳари бўлган Аданда вабо касалидан 9 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди маҳаллий ҳокимият журналистларга. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Мутахассисларнинг фикрича, вабо ичимлик суви орқали тарқаётгани бўлиши керак, чунки унинг сифати жуда ёмон.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, умумий ҳисобда Яманда 200 га яқин вабо билан касалланиш ҳолати қайд қилинган. Тиббиётчиларнинг маълумотларига кўра, вабодан касалланганларнинг ўртача 15 фоизи бу касалликдан вафот этади.

 

Top