Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари», ЎзМБ, «Ўзавтойўл» ва НТМК АЖга айлантирилади
Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 17 октябрда «Давлат улуши катта бўлган акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолади. Унга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси, «Ўзавтойўл» компанияси, «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» унитар корхонаси ҳамда «Навоий тоғ-металлургия комбинати» давлат корхонаси 2016−2017 йилларда акционерлик жамиятларига айлантирилади.
Бу ҳақда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази маълум қилган.
Ҳужжатда 10та стратегик акционерлик жамияти рўйхати келтирилган бўлиб, улар орасида юқорида санаб ўтилган АЖга айлантирилувчи оддий акцияларининг 100 фоизи давлатга тегишли компаниялар ҳам бор:
«Ўзбекнефтгаз» МХК;
«Ўзбекэнерго» АЖ;
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ;
«Ўзавтойўл» АЖ;
«Ўзбектелеком» АЖ;
«Навоий тоғ-металлургия комбинати» АЖ;
«Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» АЖ;
«Халқ банки» АТБ;
«Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АТБ.
Мавзуга оид
08:32 / 21.08.2025
Деразасиз ўриндиқлар АҚШ авиакомпанияларига қарши даъволарга сабаб бўлди
23:05 / 26.08.2024
Австралия авиакомпанияси хатолик туфайли 300 дан ортиқ чиптани арзон нархда сотиб юборди
07:25 / 14.07.2023
«Ўзавтойўл»га янги раис тайинланди
22:18 / 09.01.2023