Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деразасиз ўриндиқлар АҚШ авиакомпанияларига қарши даъволарга сабаб бўлди
«Деразали ўриндиқ» чиптасини сотиб олган йўловчиларнинг баъзилари аслида деразалар орасидаги ўриндиққа ўтиришга мажбур бўлган.
Фото: Shutterstock
Американинг United Airlines ва Delta Air Lines авиакомпаниялари деразасиз ўриндиқларга «деразали ўриндиқ» сифатида сотилган чипталар туфайли жамоавий суд даъволарига дуч келди. Ҳуқуқий даъволар (.pdf) Сан-Франсиско ва Бруклин федерал судларига топширилган.
Қайд қилинишича, «деразали ўриндиқ» чиптасини сотиб олган йўловчиларнинг баъзилари аслида деразалар орасидаги ўриндиққа ўтиришга мажбур бўлган.
Бу иш билан Greenbaum Olbrantz юридик фирмаси шуғулланмоқда. У деразасиз ўриндиқлар учун ортиқча тўловдан норози бўлган йўловчилар манфаатини ҳимоя қилади. Даъволарда қайд этилишича, American Airlines, Alaska Airlines ва бошқа авиаташувчилар муайян жойларда деразалар йўқлиги ҳақида олдиндан огоҳлантиради, United Airlines ва Delta Air Lines эса йўқ. Greenbaum Olbrantz ҳисоб-китобларига кўра, жавобгар компанияларнинг ҳар бири камида 1 миллионта деразасиз ўриндиққа чипта сотган.
«Самолёт деразалари инжиқ болани ўзига жалб қилиши ёки чалғитиши мумкин. Кўпчилик одамлар парвоз қилишдан қўрқади, клаустрофобиядан ёки самолётда тебранишдан азият чекади, деразалар эса стрессли вазиятларда уларга кўпроқ қулайлик яратади», дейилади даъво ҳужжатида.
Даъво аризаларида авиачипта сотиб олиш иловасининг скриншоти кўрсатилган, унда йўловчи «Дераза олдида» белгиси бўлган жойни танлаган, аммо самолётда деразасиз жойга ўтирган.
Мавзуга оид
18:35
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:30 / 03.02.2026
Элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
20:47 / 30.01.2026