Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда сайёҳлар автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
23 октябрда АҚШнинг Калифорния штатида сайёҳлар автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC News хабар берган.
Автоҳалокат Ҳинду каньонида – Сонома ва Санта-Барбара шаҳарлари ўртасидаги трассада, Палм-Спрингс курорт шаҳри яқинида юз берган. Автобус катта тезликда келиб юк машинасининг орқасига урилган. Автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Воқеа жойига келган қутқарувчилар мажақланиб кетган автобус ичидан йўловчиларни чиқариб олишган.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна 31 киши жароҳатланган. Уларнинг барчаси шифохонага жўнатилган.
Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ЙТҲ сабабини аниқлаштирмоқдалар.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026