Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевада Парламентлараро иттифоқнинг 135-сессияси бошланмоқда
Дунёнинг 138 мамлакатидан 700 нафардан ортиқ парламентарий душанба куни Женева шаҳрида очиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 135-сессиясида иштирок этади. Улар замоннинг долзарб муаммолари, хусусан ҳуқуқ мавзусига эътиборни қаратишади.
27 октябрь кунигача давом этадиган Ассамблеяда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари муҳокама этилади. Муҳокамаларда бундай муаммоларни бартараф этишда парламентларнинг ўрни кўриб чиқилади.
Бу йилда Парламентлараро иттифоқда ҳуқуқ қўмитаси ташкил қилинганига 40 йил тўлгани муносабати билан ассамблея парламентарийлари чиқиш қилишади. Ташкилот котибиятидагиларнинг қайд этишича, қўмита ўтган 40 йил давомида парламентарийлар билан юзага келган шундай 2500 қоида бузилиши ҳолатини (100дан ортиқ давлатда) кўриб чиққан.
Делегациялар диққат марказида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш масаласи ҳам бўлади.
Парламентлараро иттифоқ - турли давлатларнинг миллий парламент гуруҳларини бирлаштирувчи халқаро (ҳукуматлар қарамоғида бўлмаган) ташкилотлардан бири. 1889 йил тузилган. Асосий вазифалари: парламентлар ўртасидаги шахсий алоқаларни рағбатлантириш ва халқаро тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш. Парламентлараро иттифоқ фаолиятида 110дан ортиқ давлатларнинг парламент гуруҳлари қатнашади. Парламентлараро иттифоқ котибиятининг қароргоҳи — Женева шаҳрида жойлашган.
Мавзуга оид
15:48
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026
Россия ва Киев делегациялари Женевадан учиб кетишдан олдин яна бир бор учрашди
08:29 / 19.02.2026