10:30 / 27.10.2016
6267

Англия Лига Кубогининг чорак финали жуфтликлари маълум бўлди

Фото: BBC Sports

Англия Лига Кубогининг чорак финалига қуръа ташланди.

Унга кўра, мазкур мусобақада 8 марта ғолиб бўлиб, мутлақ рекордчи бўлиб турган «Ливерпуль» бу босқичда ҳам яна ўз майдонида тўп суради. Бу гал мерсисайдликлар «Лидс»ни қабул қилади.

«Манчестер Юнайтед» мусобақадан «Челси»ни чиқариб юборган «Вест Ҳэм»га қарши майдонга тушади.

«Рединг»ни мағлуб қилиб, бу босқичга чиққан «Арсенал» эса «Эмирайтес»да «Саутҳемптон» билан тўқнаш келади. 

Ушбу турнирда бирор марта ҳам ғолиб бўлмаган «Ҳалл» ва «Ньюкасл» жамоалари чорак финалда ўзаро баҳс юритади.

Англия Лига Кубоги, 1/4 финал жуфтликлари

«Ливерпуль» – «Лидс»

«Манчестер Юнайтед» – «Вест Ҳэм»

«Ҳалл» – «Ньюкасл»

«Арсенал» – «Саутҳемптон»

Чорак финал учрашувлари 30 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Top