21:44 / 27.10.2016
8004

«Ливерпуль» 196 см бўйга эга 15 ёшли футболчини сотиб олди

Фото: ВВС

«Бери»нинг 15 ёшли футболчиси Эмека Оби фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиради.

The Bury Times маълумотига кўра, клублар нигериялик ушбу ҳимоячининг трансфери бўйича келишувни имзолаган. Оби ҳам янги жамоага ўтганини тасдиқлаган.

15 ёшли бу ҳимоячининг бўйи 198 сантиметр бўлиб, мерсисайдликлар мураббийи уни асосий таркибга қўйишга қарши бўлмаслигини айтиб ўтган.

Оби «Бери» тарихидаги энг ёш дебютант ҳисобланади. У Англия қуйи лигалари Кубоги доирасида «Моркэмб»га қарши ўйинда майдонга туширилган.

Манба: Tribuna.uz

Top