Ўзбекистон | 15:24 / 28.10.2016
40328
2 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбаев кимни Ўзбекистон президенти сифатида кўришни хоҳлаётганини айтди

Фото: AriPress

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими чоғида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари этиб сайланишига умид қилаётганини билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг сайтида хабар берилган.

26 октябрь куни қўшни давлат раҳбари ва Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон мулоқоти ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи масалаларини муҳокама қилган.

"Халқ мен деярли 10 йилдан буён биладиган ва танишдан ҳам яқинроқ бўлган Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сифатида танлайди, деб умид қиламан. У ёки бу сабаблар билан тўхтаб қолган кўплаб лойиҳаларни Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон манфаатлари йўлида амалга ошириш вақти келди деб ўйлайман. Хусусан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналишидаги йўл қурилиши", — деган Атамбаев.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сайловида Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзодини кўрсатган. Сайловда 4 партия вакиллари президентлик учун курашади.
 

Мавзуга оид