18:06 / 28.10.2016
5011

Ҳиндистон чегара ҳудудида 15 нафар покистонлик чегарачи ўлдирилганини маълум қилди

Фото: © AFP

Ҳиндистон чегара хавфсизлиги кучлари (BSF) ўтган ҳафта содир бўлган бир нечта қуролли тўқнашувларда 15 нафарга яқин покистонлик чегарачиларни ўлдирган. Бу ҳақда BSF вакили Арун Кумарнинг сўзларига асосланиб, NDTV телеканали хабар берди.

"Ўт очиш режими бузилган тақдирда, биз ҳам шунга яраша жавоб бермоқдамиз. Бизнинг ҳисоб бўйича камида 15 нафар чегарачи ўлдирилган", — деб Кумарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда телеканал.

Унинг маълумотларига кўра, унча катта бўлмаган қурбонлар ўтган ҳафта қайд этилган. Ўшанда, 21 октябрь куни, Ҳиндистон 7 нафар покистонлик чегарачи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Покистон армияси матбуот хизмати раҳбари генерал Асим Бажва ўша куннинг ўзида бу маълумотларни инкор этган. У Ҳиндистон билан бўлган тўқнашувда ҳеч қандай покистонлик чегарачи ҳалок бўлмаганини айтган эди.

Top