Жаҳон | 23:10 / 29.10.2016
7798
1 дақиқада ўқилади
Эрон президенти Сурия ихтилофининг ҳарбий ечими йўқлигини айтди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Европа Иттифоқи дипломатияси бошлиғи Федерика Могерини билан учрашув давомида Сурия ихтилофининг ҳарбий ечими йўқлигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Ҳамма билиши керак, Сурия масаласининг ҳарбий ечими йўқ. Муаммони сиёсий йўллар билан ҳал қилиш керак ва Европа Иттифоқининг Сурияда хавфсизлик ва осойишталикни қарор топтиришда минтақадаги бошқа давлатлар билан иштирокини фаоллаштириши ўз таъсирини кўрсатади", деб айтди Руҳоний.
Руҳоний Европа Иттифоқини раҳбарияти террорчилик ташкилотларига ҳомийлик қилувчи давлатларга босим ўтказишга чақирди.
Мавзуга оид
21:20 / 15.08.2023
Эрон прокуратураси собиқ президентга нисбатан жиноий иш очди
21:35 / 01.08.2021
Ҳасан Руҳоний ўз президентлиги вақтида йўл қўйилган хатолар учун Эрон халқидан узр сўради
21:27 / 20.01.2021
Эрон президенти Трампнинг сиёсатчи сифатида “ўлганини” айтди
20:38 / 25.11.2020