19:03 / 31.10.2016
23833

Samsung смартфонларида янги муаммо чиқди 

Фото: samsung-galaxy-s7.ru

Samsung компаниясининг Galaxy S7 ва S7 Edge ҳамда Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари эгаларида муаммо чиқди. 

Android Central нашрининг форумидаги кўплаб шикоятларга ишонилса, охирги бир неча кун давомида смартфондаги стандарт почта дастурида мактубларни ёзиш жуда қийинлашган. Баъзи фойдаланувчилар почта дастурида клавиатура нобарқарор ишлаётганини пайқашган.

Мисол учун, автокоррекция функцияси сўзларни автоматик равишда нотўғриларига ўзгартира бошлаган: фойдаланувчи Three сўзини ёзмоқчи бўлганда, клавиатура уни автоўзгартириш функцияси ўчиқ бўлганига қарамасдан автоматик равишда Ttree сўзига ўзгартирган. 

"Мен қўллаб-қувватлаш хизматига икки марта мурожаат қилдим ва у ердан кимдир менинг қурилмамга масофадан кирган. Мен клавиатуранинг барча созланмаларини ташлаб юбордим, бироқ муаммо барибир қолган", деб ёзилди форумда.

Яна бир фойдаланувчи худди шу муаммоларни қайд қилиб ўтган, бироқ у муаммони Google Keyboard клавиатурасини ўрнатиш билан ҳал қила олганини айтган.

Ҳозирча мактубларни ёзишда нега муаммо пайдо бўлаётгани номаълум. Эҳтимол бунга Samsung дастурчилари серверларни ўзгартираётгани ёки стандарт клавиатуранинг янги версиясини тайёрлаётган бўлишлари сабаб бўлиши мумкин.  

Top