Спорт | 18:45 / 31.10.2016
26268
2 дақиқада ўқилади

ЎФФ Виталий Денисов билан тушунтириш ишлари олиб бормоқда

Фото: «Interfutbol.uz»

Ўзбекистон терма жамоаси Виталий Денисов билан боғлиқ ҳолатни синчковлик билан кузатиб бормоқда ва футболчининг твиттер орқали ёзган фикри ОАВда кенг муҳокама қилинаётганидан хавотирда эканини билдиради

Айни пайтда Ўзбекистон футбол федерацияси вазиятни тубдан ўрганмоқда ҳамда футболчи билан тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилади. 

Денисов билан олиб борилган суҳбат давомида футболчи ўзининг фикри орқали ҳеч қандай ёмон мақсадни кўзламагани аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси унга тўлиқ ишонади ва футболчини қўллаб-қувватлашини билдиради. 

Ўзбекистон футбол федерацияси футбол оммасидан вужудга келган тушунмовчилик бўйича чуқурлашмасликни сўрайди ҳамда 15 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўйин бўладиган муҳим ўйин арафасида жипслашишга чақиради.

Москванинг “Локомотив” ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ижтимоий тармоқлардаги суҳбатлардан бирида ўзбекистонлик журналистлардан қониқмаслигини билдирганди.

Sports.ru сайтида ўзбек футболини ёритадиган блогнинг твиттер аккаунтига жавоб берар экан, Виталий Денисов "шу кунгача Ўзбекистонда савияли журналист учратмагани" ҳақида ёзганди.

"Ким нима деса, десин, лекин бу факт. Ҳаммаси ўз билганича ёзаверади”, деганди у.

Шундан сўнг, ўзбекистонлик журналистлар у билан узундан-узун мунозарага киришган.

Мавзуга оид