Жаҳон | 20:54 / 02.11.2016
7349
1 дақиқада ўқилади

Туркия Сурия билан чегарага зирҳли техникаларини тўпламоқда

Фото: Anadolu

Туркиянинг Сурия билан чегараси ҳудудидаги Килис шаҳрига мамлакат қуролли кучлари таркибидаги зирҳли машиналар келтирилмоқда.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, ҳарбий машиналарни жандармерия отрядлари қўриқлаб бормоқда.

Туркия бош штабида қайд этилишича, бу Сурия билан чегара ҳудудини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам ҳисобланади.

Бундан олдинроқ, Туркия Мудофаа вазирлигидагилар Ироқ билан чегарадаги вазиятнинг исталган йўналишларда ривожланишига тайёр турилишини маълум қилганди.

Ўз навбатида мамлакат ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли Туркия Сурия ва Ироқ ҳудудларига даъво қилмаслигини айтиб ўтган.

Мавзуга оид