Килисга ракета тушишига жавобан Туркия Сурия шимолида ИШИДга зарба берди
Туркия артиллерияси ва ҳарбий самолётлари Сурия шимолидаги ИШИД жангариларини бомбардимон қилди. Ҳужум Килис шаҳрига ракета йўлланган нуқталар бўйлаб амалга оширилган. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби маълум қилган.
Бундан олдинроқ, Килисга Сурия ҳудудидан учирилган ракета келиб тушгани ҳақида хабар берилганди. Натижада, 6 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди. Кейинроқ ҳудудга яна бир ракета тушган ва 2 бола жароҳатланган.
"Ракета йўлланган нуқтага қарата артиллериядан 64та снаряд учирилди. Шунингдек, F-16 самолётлари Сурия шимолидаги Ал-Раи, Ихтималат ва Ал-Атханиях туманларига ҳаво зарбалари берди", дейилган хабарда.
Бош штаб хабарида қарши ҳужум орқали ИШИДнинг кўплаб жангарилари йўқ қилингани, аниқ маълумотлар келиб тушмагани айтилган.
Мавзуга оид
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
09:20 / 08.10.2024
Одессада РФ ракетаси фуқаролик кемасига бориб урилди
15:11 / 05.10.2024