11:13 / 03.11.2016
7535

Тошкентда “Медиа, реклама ва замонавий технологиялар” Халқаро форуми бошланди

Фото: Uzreport

Бугун пойтахтда “Медиа, реклама ва замонавий технологиялар” Тошкент халқаро форуми ўз ишини бошлади.
Форум доирасида масс-медиа, реклама ва маркетинг бозорининг ҳозирги ривожида биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган кўплаб мавзулар, шу жумладан, глобал ва маҳаллий медиасаноатни ривожлантириш истиқболлари; дистрибуция тамойиллари ва халқаро ТВ-контентнинг локал адаптацияси; медиа-контентни шакллантириш ва тезкор етказиш соҳасидаги инновацион ечимлар; телеаудиторияни ўлчаш ва томошабинлар истагини аниқлашнинг хусусиятлари; реклама-маркетинг стратегиясининг асосий трендлари ва ностандарт усуллари; медиа агентликларининг бугунги кун вазиятида ишлаш истиқболлари ва бошқалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Тадбирда асосан телерадиокомпаниялар ва бошқа масс-медиалар, реклама ва креатив агентликлари, кабель, рақамли ва сунъий йўлдош операторларининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари, дастурий таъминот  ва телеком-ускуналар ишлаб чиқарувчилар, медиа-контент продюсерлари ва дистрибьюторлари, шунингдек, товарлар ва хизматлар кўрсатувчи компанияларнинг маркетинг, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ТОР-менежерлари қатнашмоқда. 

Юртимиз медиа-тузулмаларининг раҳбарлари билан бир қаторда тадбирда иштирок этиш учун обрўли халқаро экспертлар, яъни телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар соҳасининг профессионаллари, реклама,  маркетинг,  IT ва телеком-технологиялар  соҳасининг мутахассислари ҳам таклиф этилган. Жумладан, Reuters Television London, Thomson Reuters Бизнес-менежери– Тимоти Арлотт; FremantleMedia Group Ltd форматлар сотиш бўйича директори–   Анна Кирсипу ;–  Региональный директор SARAN MEDIAнинг минтақавий директори Меерим Чотбаева;  Huawei Technologies Co. Ltdнинг сотувлар ва маркетинглар бўйича директори - Жарет Форстер Поттс; «Sony Electronics» АЖ комплекс ечимларни ривожлантириш бўлими раҳбари - Дмитрий Буневич; СофтЛаб-НСК мультимедиа бўлимининг раҳбари - Михаил Шадрин; Dentsu Aegis Network Kazakhstan бош директори - Виктор Елисеев;Интернешнл Медиа Сервиснинг бошқарувчи ҳамкори - Валерий Маштаков; TNS Central Asia iTRAM директори - Александр Емельянов; «ТЕАМ Marketing» нинг сотувлар бўйича менежери -  Михаилс Стародубовс   ва бошқалар  Форум аудиторияси билан ўз тажриба ва фикрларини ўртоқлашади.
Умумий ҳисобда Форумда Ўзбекистон, Буюк Британия, Хитой, Исроил, Швейцария, Россия, Қозоғистон ва Туркия каби давлатлардан 200 дан ортиқ вакил (делегат) иштирок этмоқда.

Форум қатнашчиларга ўзаро ҳамкорликнинг турли форматларини, яъни    шўъба йиғилишлари, панель дискуссиялар, савол-жавоблар ва махсус ташкил этилган “Танишувлар сессияси” кўргазмасини таклиф қилади. Кўргазма давомида компаниялар ўз хизматлари ва маҳсулотларини бошқа иштирокчилар эътиборига ҳавола қилишлари ва улар орасидан потенциал ҳамкорлар – агентлар, буюртмачилар ёки пудратчиларни топишлари мумкин бўлади. 

Форум ташкилотчиси – SAIPRO ахборот-рейтинг агентлиги бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ривожлантириш ва коммуникациялар вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш Давлат қўмитаси ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси расмий кўмак бермоқда.

Тадбирнинг бош ҳамкори - "Huawei Tech Investment Tashkent"  МЧЖ ЧК, ҳомийлар   – “Ўзбекистон кабель телевидениеси”, “ZO'R TV” телеканали ва «Mail.Ru Group» интернет-компанияси, тадбирнинг техник ҳамкори “Ўзбектелеком” АК, телекоммуникацион ҳамкор эса “UMS” мобил алоқа оператори.

Мазкур кенг кўламли профессионал тадбирнинг бош ахборот кўмакдоши – “UZREPORT TV” телеканалидир.

Top