Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳинд тилидаги реклама ноқонуний ўрнатилгани аниқланди
Қонунчиликка кўра, реклама ё тўлиқ давлат тилида бўлиши, ё давлат тилига устуворлик берилган бўлиши керак. Тиббиёт университети яқинида ҳинд тилида ёзилган реклама пешлавҳаси ана шу талабларга риоя этилмагани, қолаверса тегишли ҳужжатларсиз ўрнатилгани учун олдириб ташланди.
Тошкент давлат тиббиёт университети яқинида ҳинд тилида ёзилган реклама пешлавҳаси ўрнатилгани маълум бўлди. Унда ҳот-дог ва ҳамбургер реклама қилинган.
Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу реклама тегишли ҳужжатларсиз, ноқонуний ўрнатилганини аниқлади.
Қайд этилишича, пешлавҳада “Давлат тили тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, реклама ахборотлари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида бўлиши керак; агар зарурат бўлса, реклама бошқа тилларда ҳам берилиши мумкин, бироқ бу ҳолатда ҳам давлат тилидаги матннинг устуворлиги сақланиши, реклама материаллари қонуний жойлаштирилиши шарт.
Ноқонуний ўрнатилган реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда демонтаж қилинди, дейилади пойтахт ҳокимлиги ахборотида.
Миллий Статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–октябр ойларида ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари бир йил олдингига нисбатан 1,5 баробарга кўпайиб, 33 мингдан ошган. Улардан 14 мингдан ортиғи – ҳиндистонлик, 8 мингдан зиёди туркманистонликлардир.
Мавзуга оид
10:20
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
22:48 / 28.06.2026