Ўзбекистон | 14:52 / 04.11.2016
8388
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги музей директори Япония императори ордени билан тақдирланди

Фото: «Газета.uz»

3 ноябрь куни Япония ҳукумати жорий йилда императорлик ордени билан тақдирланган чет эл фуқаролари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда япон дипломатик миссияси матбуот хизматига асосланиб «Газета.uz» хабар берган.

Хабар қилинишича, интернация қилинган япон аскарлари музейи директори Жалил Султонов «Отаётган қуёш, олтин ва кумуш нурлар ордени» билан тақдирланган.

«Жаноб Султонов Ўзбекистонда 1940-йилларда яшаган японлар тарихини сақлаб қолиш йўли билан Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда улкан ҳиссасини қўшди», — дея маълум қилди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Интернация қилинган япон аскарлари музейи 1998 йилда ташкил этилган. Султонов уни ўз шахсий маблағлари ҳисобига очган бўлиб, ҳозирга қадар Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистонга келиб қолган япон асирлари фаолиятга оид маълумот ва буюмларни йиғиб келмоқда.

Мавзуга оид