Жириновский инглиз тилида америкаликларни Трампга овоз беришга чақирди
Россиянинг ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский АҚШ фуқаролари навбатдаги президентлик сайловларида республикачи Дональд Трампга овоз беришлари кераклигини айтди. Россиялик сиёсатчи америкаликларга, шу жумладан демократчи номзод Хиллари Клинтонга мурожаат қилган интервью Channel 4 телеканалининг фейсбукдаги саҳифасида чоп этилди.
Видеода Жириновский бузуқ инглиз тилида Клинтон АҚШ президенти лавозимига тўғри келмаслигини, чунки у на Европага, на Яқин Шарққа ва на Россияга тинчлик ва фаровонлик тиламаслигини тушунтиришга ҳаракат қилган.
Жириновский аввал ҳам Трампни қўллаб-қувватлаб чиққанди. У 1 ноябрда америкаликлар Трампга овоз беришга тайёрликлари ва буни исташларини, бироқ ОАВ Клинтон фойдасига "алдаётгани, халқни қаллобликларга руҳий тайёрлаётганини" айтганди.
"Хиллари Клинтон – бу партноменклатура, у синалган ва қулай номзоддир. Аввал унинг эрчаси Билл дунё молия элитаси билан боғланган бўлган, энди эса унинг рафиқаси боғланган. Дональд Трамп эса мустақил, мана шунинг учун ҳам унга ҳужум қилинмоқда", деб айтган Жириновский.
Мавзуга оид
22:00 / 10.04.2022
Жириновскийнинг ҳаёти. Ундаги асосий нуқталар ва шов-шувли иқтибослар
15:32 / 06.04.2022
Владимир Жириновский вафот этди
14:23 / 10.02.2022
«Коммерсантъ»: Жириновский ковидга чалинганини икки ҳафта яширган
18:15 / 09.02.2022