16:44 / 09.11.2016
28236

Самарқанд вилоятида 2 туман ҳокими алмаштирилди

Фото: Uz24

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташкилий масалаларни кўриб чиқди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайтида хабар берилган.

"Каттақўрғон шаҳар ҳокими Шуҳрат Раҳмонов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Баҳодир Сайфуллаевич Саъдуллаев вилоят ҳокими тавсиясига кўра шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди", — дейилган хабар матнида.

Бундан ташқари, халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилган. Нурали Бердибаев ўз аризасига биноан, туман ҳокими вазифасидан озод этилган. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Пирматбой Усаров Оқдарё тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Top