Жамият | 18:50 / 10.11.2016
5315
1 дақиқада ўқилади

Ганада биринчи кўчиб юрувчи музей очилди

Photograph: Ofoe Amegavie/ANO

Ганада мамлакат бўйлаб кўчиб юрувчи музей пайдо бўлди, деб ёзмоқда The Guardian.

"Киоск кўринишидаги музей" африкалик ёзувчи ва режиссёр Нана Офориатта Айманинг инновацион ишланмаси ҳисобланади.

Нашрнинг ёзишича, Айма музейни яратишда Африка архитектурасига хос бўлган жиҳатлар: механиклар, сартарошлар ва савдогарлар томонидан ишлатилувчи, Африка шаҳарларининг ҳар бир кўчасида учратиш мумкин бўлган ярим қонуний контейнерлардан фойдаланди. 

Photograph: Ofoe Amegavie/ANO

Аёл ёзувчи бу лойиҳа ҳақида Британ музейида ишлаб юрган кезларида фикр юрита бошлаганини таъкидлаб ўтди. Уни Африка мероси объектлари музей пешойналарида қандай кўриниши ҳайратлантирган.

Айма айнан шундай кейин унинг халқи моддий маданияти маҳаллий урф-одатлар шароитида қандай кўриниши мумкинлиги ҳақида фикр юрита бошлаган. Таъкидланишича, музей Гананинг 10 та вилоятида тақдим қилинади.

Photograph: Ofoe Amegavie/ANO

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид