Panasonic компанияси Sanyo бренди остида смартфонлар сотмоқчи
Panasonic компанияси Sanyo бренди остида смартфонлар сотмоқчи. Бу ҳақда Nikkei нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Sanyo телефонлари арзон нархи (96 доллардан 192 долларгача) билан ажралиб туради ва Amazon.com ҳамда бошқа интернет-дўконлар орқали сотилади. Смартфонлар сотиладиган илк бозор Ҳиндистон бўлиши айтилмоқда.
Panasonic электроника ишлаб чиқарувчи Sanyo Electric компаниясини 2009 йилда 4,6 млрд долларга сотиб олган. Sanyo русумидаги баъзи буюмлар (мисол учун, телевизорлар) ҳозирда ҳам сотилмоқда, 2017 йилда эса бу бренд остида смартфонлар пайдо бўлади.
Маълум қилинишича, Panasonic Япония ва Европа смартфонлар бозорини 2013 йилда тарк этган. Ҳозирда компания ўз бизнесини Ҳиндистонда ҳамда Яқин Шарқ ва Африканинг ривожланаётган давлатларида фаол ривожлантирмоқда. Panasonic Ҳиндистон бозорида Samsung Electronics ва Oppo Electronics каби компанияларга рақобат ташкил қилишга умид қилмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 05.11.2024
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
16:47 / 29.10.2024