Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Исроил бош вазирини учрашишга таклиф қилди
Фото: zn.ua
АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб бўлган Дональд Трамп Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашди. У мулоқот давомида Исроил бош вазирига АҚШга келиш таклифини билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Ўз навбатида Нетаньяху Трампни ғалаба билан табриклади. Трамп Нетаньяхуга "биринчи имконият пайдо бўлиши билан" АҚШда учрашув ўтказишни таклиф қилди.
"Исроил бош вазири Дональд Трампни ғалабаси билан табриклади ва АҚШнинг Исроилдан яқинроқ иттифоқдоши йўқлигини таъкидлаб ўтди", дейилмоқда Нетаньяху маъмурияти хабарида.
Мавзуга оид
08:29
АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги ҳодисадан сўнг бир-бирига зарба берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026