Трампга тегишли "Трамп-тауэр" биноси кучайтирилган назоратга олинди
АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг бош қароргоҳи жойлашган Нью-Йоркдаги "Трамп-тауэр" осмонўпар биноси полиция томонидан 20 январгача кучайтирилган назоратга олинди. Айнан шу куни Трамп ўзининг янги лавозимига расман ўтиради. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Трамп кетидан бино ичида кузатув олиб борадиган махфий хизмат агентлари тайинланди. Яна 30 полициячи бинонинг бутун периметри бўйича кун бўйи навбатчилик қилади.
Нашр маълумотларига кўра, бундай чоралар Трамп ғолиб бўлгани эълон қилингандан кейин унга тегишли бино атрофида намойишчилар йиғила бошлагандан кейин кўрилган.
АҚШ президентлиги сайловларидан бир кун олдин бино олдида қум ортилган юк машиналаридан катта тўсиқ қўйилганди.
Мавзуга оид
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
22:30 / 08.06.2023