12:11 / 10.11.2016
75156

Ўзбекистонликлар Абдулла Ориповни сўнгги йўлга кузатмоқда

Ўзбекистонликлар халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов билан видолашмоқда. Ижтимоий тармоқларда жаноза маросимида олинган суратлар тарқалган.

Абдулла Орипов бугун Дўрмондаги ҳовлисидан чиқарилди, жаноза маросими 11:00 да бошланган. Марҳум Тошкентдаги «Чиғатой» қабристонига дафн этилади. Шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг фейсбукдаги саҳифасида дафн маросимидан суратлар жойлади.

Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШнинг Техас штатида узоқ хасталикдан сўнг вафот этган эди. 

6 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг жасадини Тошкентга олиб келиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилган эди.

Манбаларга кўра, шоир жасади солинган тобут ватанга 9 ноябрь куни кечқурун Москва орқали олиб келинган.

Top