Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиллари Клинтонни сайловдан кейин ўрмонда учратишди
АҚШнинг Чаппакуа шаҳрида яшовчи (Нью-Йорк штати) Марго Герстер ўрмонда тасодифан АҚШ собиқ давлат котиби, 1 кун олдин президентлик сайловида мағлуб бўлган Ҳиллари Клинтонни учратиб қолди. Қиз у билан тушган суратини “Фейсбук”даги саҳифасида эълон қилган.

Герстер жойлаштирган суратга изоҳ сифатида ёзишича, сайловлардан қаттиқ чарчагач, ўзининг севимли маскани бўлмиш Чаппакуада дам олишни мақсад қилганди. У тасодифан итлари билан сайр қилиб юрган Билл ва Ҳиллари Клинтонни учратиб қолган. Герстер имкониятни бой бермаган ҳолатда, собиқ давлат котибига сайловолди кампанияси учун миннатдорчилик билдирган.
Шундан сўнг, Клинтон унга ҳам ташаккур изҳор этган ва турмуш ўртоғи билан сайрни давом эттирган.
Мавзуга оид
22:32 / 04.03.2026
Клинтонлар Эпштейн иши бўйича кўрсатма берди – тафсилотлар
22:53 / 27.02.2026
«Мен ҳеч нарсани кўрмадим, ёмон иш қилмадим» - Билл Клинтон Эпштейн иши бўйича баёнот берди
20:02 / 17.02.2026
«Ғарбга хиёнат қилди». Ҳиллари Клинтон Трампнинг сиёсатини кескин танқид қилди
19:54 / 10.12.2025