Жаҳон | 08:17 / 12.11.2016
13688
1 дақиқада ўқилади

Аввал Билл, сўнгра Ҳиллари, энди навбат Челси Клинтонгами?

Фото: © AP

Яқиндагина АҚШда ўтган президентлик сайловларида мағлубиятга учраган Хиллари Клинтоннинг қизи Челси Клинтон АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси аъзоси бўлишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда

"Клинтонларга Хилларининг қақшатқич мағлубиятидан кейин қайта тикланиш учун бироз вақт керак бўлса ҳам, улар ортга чекинмайдилар. Челси Клинтон брэндини ривожлантиришдаги янги поғона бўлади", дейилди хабарда. 

Нашр маълумотларига кўра, Челси Клинтон истеъфога кетмоқчи бўлаётган 79 ёшли республикачи-конгрессмен Нита Лоуининг ўрнини эгаллаши мумкин.

Бундан аввал Челси Клинтон онасининг сайловолди кампаниясида фаол иштирок этганди.

 

Мавзуга оид