Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп маош оладиган давлат раҳбарлари рейтинги эълон қилинди
Statista тадқиқот маркази томонидан энг кўп маош олувчи давлат раҳбарлари тўғрисида маълумот эълон қилинди. Бу ҳақда Echos газетаси ёзмоқда.
Унга кўра, биринчи ўринни 400 минг доллар йиллик маош билан АҚШ президенти Барак Обама эгаллаб турибди.
Иккинчи ўринда 260 минг долларлик йиллик маош билан Канада бош вазири Жастин Трюдо, учинчи ўринда эса 234 минг долларлик йиллик маош билан Германия канцлери Ангела Меркель бормоқда.
Франция президенти Франсуа Олланд саккизинчи ўринда қайд этилган. Унинг маоши бир йилга 194 минг долларни ташкил этар экан.
Олландан кейин Россия президенти Владимир Путин бормоқда – йилига 136 минг долларлик маош билан тўққизинчи ўрин. Кучли ўнталикни Италия бош вазири Маттео Ренци 125 минг долларлик йиллик маоши билан ёпиб берган.
Рўйхатга, шунингдек, ЖАР президенти Жейкоб Зума (223 минг доллар), Туркия президенти Ражаб Эрдўған (197 минг доллар), Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй (215 минг доллар) ва Япония бош вазири Синдзо Абэ (203 минг доллар) ҳам киритилган.
Мавзуга оид
19:22 / 05.05.2022
Тез ёрдам ходимларининг маоши 10-15 фоизга оширилади
21:01 / 26.04.2022
Ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи статистикаси эълон қилинди
21:53 / 20.04.2022
Россияни тарк этган компаниялар 180 мингдан ортиқ ходимига маош тўлашда давом этмоқда
08:21 / 29.03.2022