11:01 / 15.11.2016
5059

Гамбия Халқаро жиноят судидан чиқишини маълум қилди

Фото: ВВС

Гамбия Ҳаагадаги Халқаро жиноят судидан (ХЖС) чиқишга расман тайёрланмоқда. Бунга Африка давлатларининг трибуналга пора бериш ишлари сабаб бўлган.

БМТ вакилининг сўзларига кўра, Гамбиянинг ХЖСдаги аъзолиги 2017 йилнинг 10 ноябрь куни ниҳоясига етади.

Эндиликда Гамбия ўз қитъаси ичида ХЖСни тарк этган учинчи мамлакат бўлади. Бунга қадар ташкилотдан ЖАР ва Бурунди чиқиб кетган эди.

Гамбия ахборот вазири Шерифф Боджанг ХЖС африкаликлар ва уларнинг раҳбарларини кузатмоқда, Ғарбнинг қилаётган жиноятлари эса эътибордан четда қоляпти, деб ҳисобламоқда. 

ХЖСнинг амалдаги прокурори Гамбия вакили Фату Бенсуда ҳисобланади.

Top