Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда икки яшар бола ўқотар қуролдан бир яшар қариндошини отиб ташлади
Американинг Батон-Руж шаҳрида икки яшар бола ўқотар қуролдан бир яшар боланинг юзидан отиб ташлади. Жабрланган бола айни дамда оғир ҳолатда. Бу ҳақда шаҳар полицияси маълумотига асосланиб, Associated Press хабар бермоқда.
Полиция вакилининг маълум қилишича, воқеа савдо марказидан унча узоқ бўлмаган автотураржойда содир бўлган. Транспорт воситаси ёнида катталар бўлган. Полиция боланинг қўлига қурол қандай тушиб қолганини аниқ айтиб бера олмаяпти.
Маълум қилинишича, болалар қариндош бўлишган. Оила жароҳатланган болани ўзлари мустақил шифохонага ётқизмоқчи бўлишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи воқеа юзасидан тергов ишларини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
14:08 / 21.04.2026
Туркияда ўқотар қурол назорати кучайтирилади
12:18 / 25.08.2025
Вашингтонда АҚШ Миллий гвардиясига ўқотар қурол тарқатилди
10:49 / 16.07.2025
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди
23:15 / 13.03.2022