11:28 / 16.11.2016
8467

ФИФАнинг янги рейтингида Ўзбекистон 11 поғона пастлайди

Ўзбекистон терма жамоаси 20 ноябрь куни эълон қилинадиган ФИФАнинг янги рейтингида 59-ўринни эгаллайдиган бўлди.

Ноябрь ойида иккита учрашув ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси бу сафарги рейтингда катта йўқотишга учраши кутилмоқда. Ҳозирги рейтингда 617 очко билан 48-ўринда турган Самвел Бабаян шогирдлари янги рейтингда бир йўла 59 очкони йўқотиб, 558 очко билан 59-ўрингача тушиб кетади.

Осиё минтақасида Ўзбекистондан кейинги ўринларда турган Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари мағлубиятига қарамай, рейтингда юқорилаб, Ўзбекистонни қувиб ўтади.

Шунингдек, Россия терма жамоаси ҳам рейтингда пастлашда давом этсада, Ўзбекистон терма жамоасидан юқорироқ жойлашади.

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида 2та учрашувда майдонга тушди. Биринчи учрашувда Иордания терма жамоаси кичик ҳисобда мағлуб этилган бўлса, иккинчи, ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувда Жанубий Корея терма жамоасидан мағлубиятга учради.

Top