Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перу полицияси йирик миқдорда кокаинни қўлга олди
Перу полицияси мамлакатнинг Боливия билан чегарасида 19 та юк машинасини ҳибсга олди. Транспорт воситаларида, тошкўмир кўринишида кокаин яширингани тахмин қилинмоқда.
"Олтита юк машинасидаги юкларнинг кимёвий таҳлили, уларнинг кокаин эканини тасдиқлади. Ҳозирда, биз қолган 13та машинадаги юкларни таҳлил қилмоқдамиз, натижалар яқин кунларда маълум бўлади", — деган полковник Сесар Вальехос Ассошиэйтед Пресс агентлигига.
Юк транспорт воситаларини ушлаш бўйича махсус амалиёт Боливия билан чегарадош ҳудудларда амалга оширилган. Унда бир нафар перулик ва беш боливиялик ушланган. Улар гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Таъкидланишича, шу пайтга қадар бир амалиёт чоғида Перуда 7,6 тонна кокаин мусодара қилинган. 2014 йилги ушбу натижада ҳам кокаин тошкўмир сифатида ниқобланган бўлган.
Мавзуга оид
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
10:33 / 28.02.2026