Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россияга қачон келиши маълум қилинди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Россияга ташриф буюрадиган сана бўйича бир тўхтамга келди. Таъкидланишича, Трамп Россияга инаугурациясидан кейин келади. Трамп ёрдамчилари уни Москвага ташриф буюриш билан шошмай туришга кўндира олишган. Бу ҳақда Республикачилар партиясидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилинмоқда.
Америкалик сиёсатшунос Дмитрий Саймснинг айтишича, Трампнинг ўз лавозимига ўтиргунча Россияга ташрифни ортга қолдириш қарори сиёсий тўғри қарордир.
Мутахассиснинг фикрича, Трампнинг инаугурациясидан олдин Москвага келиши АҚШнинг ҳозирги сиёсатига путур етказиш ва муҳим халқаро музокараларни Барак Обама маъмурияти орқасида олиб боришга уриниш деб тушунилиши мумкин эди.
Саймснинг таъкидлашича, ҳокимият тепасида Обама турган вақтда Трампга кескин ва ўйланмаган қадамларни амалга ошириш ярамайди. "Трамп шу йўл билан ўзига зиён қилиб қўйган бўларди. Шу сабабли, менинг фикримча, Москва ва Трамп инаугурациягача жиддий музокараларни ўтказишга шошмай туришлари керак", деб тушунтирмоқда мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашиб, кўплаб масалалар бўйича муроса йўлини топа олишганди. Шу билан бирга улар суҳбат давомида юзма-юз учрашишга келишиб олишган.
Мавзуга оид
16:37 / 17.04.2026
«Агрессив оҳанг юқориламоқда» — сиёсатшунос Путиннинг янги қонуни ҳақида
10:36 / 17.04.2026
Кремль ОАВга Боня мурожаати мавзусини кенгайтирмасликни буюрди
14:36 / 16.04.2026
«Халқ сиздан қўрқади». Машҳур блогер Путинга мурожаат қилди
09:25 / 15.04.2026