Спорт | 12:54 / 17.11.2016
4566
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик теннисчи қизлар Қозоғистонда ўтаётган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда

Фото: 7tennis.ru

Ўзбекистонлик ёш теннисчилар Лайло Баҳодирова, Милана Масленкова ва Марк Трякшин Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ўтказилаётган турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Яккалик баҳсларида М.Трякшин биринчи даврада россиялик Илларион Данилченкони, иккинчи даврада украиналик Олексей Шестаковни мағлубиятга учратди.

Қизлар ўртасида Л.Баҳодирова ва М.Масленкова ҳам яккалик баҳсларининг биринчи ва иккинчи даврасида муваффақиятли иштирок этиб, чорак финалга чиқди. 

Турнирнинг жуфтлик баҳсларида Лайло ва Милана биргаликда биринчи даврада мезбон теннисчилари Алиша Молдахметова ва София Сохетскаядан 6:1, 6:3, чорак финалда Нарине Саргсян (Арманистон) ва Олеся Кимдан (Ўзбекистон) 6:2, 6:2 ҳисобида устун келди.
 

Мавзуга оид