09:22 / 22.11.2016
18932

Atlantic: Путин ва Трампнинг дўстлиги узоққа бормайди

АҚШдаги президентлик сайловларидан кейинги барча аломатлар АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилишига ишора қилмоқда. Бироқ Брукингс институтининг Россия ишлари бўйича мутахассиси Фиона Хилл ўзгача фикр билдирмоқда, деб ёзмоқда The Atlantic.

Мутахассис Россия турли халқаро жараёнларга таъсир қилишда АҚШ каби ҳуқуққа эга бўлишни истаётгани ҳақидаги фикрни билдирмоқда. Трамп "муросага бормайдиган шахс" бўлгани сабабли, зиддиятларга бормасликнинг иложи бўлмайди.

Хиллнинг фикрича, "совуқ уруш" мероси, Россия ва АҚШ етакчилари томонидан дунёнинг турли кўрилиши икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги тарангликларни вужудга келтиради.        

Хиллнинг фикрича, АҚШ ва Россиядаги кескинлик қандайдир лаҳзада яна вужудга келиб, иттифоқ барбод бўлади. Мутахассис "агар Россия АҚШдан санкциялардан кўрилган зарарни қоплашни ёки АҚШнинг Россия чегараси яқинидаги НАТО давлатларида мавжудлигини камайтиришни талаб қилса, АҚШ нима қилади?", "Агар Трамп Россия Сурияда ҳамкорлик қилаётган Эронга нисбатан тажовузкор сиёсат олиб боришни бошласа нима бўлади?, деган саволлар билан юзланмоқда.  

 

Top