Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 21:20 / 24.11.2016
6902
1 дақиқада ўқилади
Facebook дронлари Ҳиндистонда учмайдиган бўлди
Фото: © AP
Facebook’нинг Ҳиндистон ва Жанубий Осиёдаги бошқарувчи директори Юманг Беди 23 ноябрда ўтган мулоқотда компания томонидан чекка ҳудудларда интернетни улашиш учун ишлаб чиқарилган Aquila дрони Ҳиндистонда ишламаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда FactorDaily хабар бермоқда.
"Aquila АҚШ учун тажриба сифатида яратилган, у Ҳиндистон билан ҳеч қандай умумийликка эга эмас. Бу фақатгина ғоя бўлган ва ғоялигича қолади", деб айтди Беди.
Бу лойиҳа доирасида Facebook интернетга эга бўлмаган 1,6 млрд одамга интернетга киришни тақдим қилишни ўзига мақсад қилиб қўйган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш