Nokia’нинг янги смартфони хусусиятлари ошкор бўлди
Nokia бозорга қайтиб, танаффусдан сўнг ўзининг илк смартфонларини Барселонадаги Mobile World Congress 2017 (MWC 2017) кўргазмасида (2017 йил 27 февраль-2 март) тақдим этади. The Android Soul инсайдерлик манбаси Nokia флагманининг ўзига хос жиҳатларини маълум қилди.
Ускуна Android операцион тизими бошқарувида ишлайди. У сувдан ҳимояланган металли корпусга эга бўлиши кутилмоқда. Инсайдерлар смартфоннинг энг муҳим параметрларини маълум қилишди:
• Чипсет: Qualcomm Snapdragon 820, 4 ядролик, Adreno 530 графикаси
• Экран: Quad HD (2560х1440 точек), 5,2 ёки 5,5 дюйм
• Асосий камера: Carl Zeiss объективи
Nokia смартфонни ишлаб чиқариш билан бевосита шуғулланмайди. Бу вазифа, шунингдек, ускунани бозорда тақдим этиш ваколати компания билан 10 йилга шартнома тузган HMD Global корпорациясига берилган.
Nokia 2017 йилда ҳамёнбоп D1C (“жонли” фото) смартфонини ҳам тақдим этиши режалаштирилган. Ускуна Snapdragon 430 асосида ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда
15:32 / 13.04.2024
Нархи 600-800 доллар оралиғидаги энг кўп сотилган 20 та смартфон номи эълон қилинди
18:51 / 13.03.2024