Ўзбекистон | 12:18 / 25.11.2016
6547
2 дақиқада ўқилади

“Трастбанк” ХАБ Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди

Фото: trustbank.uz

“Трастбанк” ХАБ Бошқарув раисининг виртуал  қабулхонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳақда Банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Скриншот: trustbank.uz

Жисмоний ва юридик шахслар банк фаолияти юзасидан ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ва таклифлар билан қулай ва замонавий усулда “Трастбанк” ХАБ Бошқарув раисининг виртуал  қабулхонасига электрон тарзда мурожаат юборишлари мумкин.

Маълумотларга кўра, банкнинг расмий www.trustbank.uz веб-сайтида ҳамда murojaat@trustbank.uz электрон манзилида ўзбек ва рус тилларида Банк Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилган.
“Бундан ташқари, банкнинг (0 371) 244-25-73 рақамли “Ишонч телефони” орқали оғзаки мурожаатлар қабул қилинади. Шунингдек, мижозларнинг банк фаолиятига оид турли саволлари бўйича 140-00-88 рақамли “Call марказ”и ҳам фаолият юритмоқда”, дейилади хабарда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид