Жорий йилнинг 6 июнь куни Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган, замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 Бу каби янгиланишларга, Президентимизнинг 2016 йил 18 ноябрдаги Жиззах вилоятига амалга оширган сайловолди ташрифларида вилоятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида берган топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 январдаги “Жиззах вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги  19-сонли қарори бош омил бўлди. 

 Мазкур топшириқ ва қарор асосида бошланган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ўз ниҳоясига етиб, Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг фойдаланишга топширилишида жиззахликларга хос қатъий шижоат ва меҳнаткашлик жуда қўл келганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали
Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали

Тантанали очилиш маросимида Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Жиззах вилояти Бош бошқармаси мутасаддилари, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви аъзолари, тегишли департамент директорлари ва мустақил бошқарма бошлиқлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот – “Inco-construction” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари жамоаси, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали