09:35 / 25.11.2016
5675

Ўзбекистон ТИВда Тожикистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

24 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан, бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Top