19:51 / 28.11.2016
5622

Футболчи Қозоғистонда таниш-билишларсиз жамоа топиш машаққатлари ҳақида гапирди

Қозоғистондаги нашр футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийлар штаби ва раҳбарияти доимий равишда истеъдодли ва маҳоратли футболчилар танқислигидан шикоят қилишига эътибор қаратган.

"Клублар "учинчи тоифали" легионерлар билан шартномалар тузади. Улар Иккинчи лигада ёки ҳаваскор даражадаги чемпионатларда тўп сурувчи маҳаллий ёшларга эътибор қаратишмайди", дейилган мақолада.

Мисол сифатида, 21 ёшли ҳужумчи Бекжан Абдрахман Иккинчи Лигада 25 ўйинда 27 гол ургани келтирилган. Мавсум тўпурари бўлган бу футболчига Премьер-Лига жамоалари эътибор қаратмаган. Чунки, унинг яхши алоқалари ва "акалари" бўлмаган.

Чимкентдаги мактабнинг ёш тарбияланувчиси (СДЮШОР № 7 жамоаси футболчиси) шундай деган.

"Менинг асосий орзум — Қозоғистон миллий терма жамоаси учун ўйнаш. Лекин афсуски, Қозоғистонда битта муаммо бор — исталган клуб сафига ўтиш учун жуда яхши танишлар керак бўлади. Шу туфайли жуда кўп ёш футболчилар бир четда қолиб кетади", - дея футболчининг сўзларини келтиради Sports.kz.

У Иккинчи Лигадаги аъло натижаларига қарамасдан Қозоғистондаги биронта клуб унга қизиқиш билдирмаганини айтиб ўтган.

Мавзуга оид
Top