21:29 / 28.11.2016
3758

Lufthansa иш ташлашлар туфайли 1700 га яқин рейсни бекор қилди

Фото: Getty Images

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси учувчиларнинг иш ташлашлари сабабли 29 ва 30 ноябрга белгиланган 1700 рейсини бекор қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Аввалроқ компания шу сабабли 24 ноябрга белгиланган 912 та рейсини бекор қилганди.

Кейинроқ авиакомпания раҳбарияти учувчилар касаба уюшмасини иш ташлаш ўтказиш ўрнига маошлар бўйича музокаралар ўтказишга қайтишга чақирганди.

 

Top