20:08 / 29.11.2016
4689

Фаластинни озод қилиш ҳаракати раиси сайланди

Фото: © РИА Новости

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластинни озод қилиш ҳаракати раиси этиб сайланди. Бу ҳолат ФОҚҲнинг 7 съездида рўй берди, деб хабар қилади ВАФА ахборот агентлиги.

"Биз бу ерда ҳаракатимиз ривожининг янги босқичини бошлаш учун йиғилдик", - дея маълум қилган Аббос. Унинг таъкидлашича, бу жараён “тарихийдир”. "Сизлар (делегатлар) бугун ҳаракатимиз тарихидаги янада кучли ва барқарор давр пойдеворини қўйдингиз", - қўшимча қилди ФОҚХ етакчиси.

Агентликнинг таъкидлашича, Аббос ҳаракат раиси этиб сайлангани  ҳақида эълон қилингач, унинг барча аъзолари буни тик турган ҳолда олқишлаб қарши олишган.

Top