Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ конгресси Украинага ҳарбий кўмак ажратади
АҚШ конгресси кейинги молиявий йилда Украинага ҳарбий кўмак кўрсатиш учун 350 млн доллар ажратади. Бу қиймат АҚШ мудофаа бюджети лойиҳасига киритилган.
Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига 29 ноябрда сенатнинг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитаси вакили маълум қилди.
Вакилнинг айтишича, бу пулларнинг ишлатилиши бўйича қарорни АҚШ президенти қабул қилади, бунинг учун ҳеч қандай қўшимча шартлар кўзда тутилмаган.
Бундан ташқари, қўмитада маълум қилинишича, бюджет лойиҳасига НАТОни Европада мустаҳкамлаш учун 3,4 млрд доллар ажратилиши моддаси киритилган. Айни вақтда Конгресснинг икки палатаси қўмиталари 2017 молиявий йил учун мудофаа бюджети бўйича келишиб олдилар, у бўйича овоз бериш жорий ҳафта охирида ўтказилиши белгиланган. Мудофаа бюджетининг умумий ҳажми 618,7 млрд долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
21:38 / 19.06.2026