Дунёдаги энг йирик тамаки компанияларидан бири сигареталар сотувини тўхтатиши мумкин
Швейцариянинг Philip Morris тамаки гиганти сигареталар савдосини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда компания ижрочи директори Андре Каланцопулос Би-би-сига берган интервьюсида маълум қилган.
“Ўйлашимча, бизда бошқа маҳсулотлар ҳам бор дейдиган пайт келди”, - деди у. Қўшимча қилинишича, ҳукуматлар билан сигареталардан босқичма-босқич воз кечиш борасидаги ишлар ҳам бошланган.
«Умид қиламанки, бу яқин орада содир бўлади», — деди Каланцопулос.
Аввалроқ, Philip Morris IQOS – тутунсиз сигареталарни сотувга чиқарганди. Ундаги тамаки махсус йиғувчи тиғлар ёрдамида қиздирилади. Кичик мобил телефонга ўхшаш ускуна чекувчига керакли бўлган никотин миқдорини тутунсиз олиш имконини беради.
IQOS’нинг инсонга бўлган таъсири ҳозирча номаълум, бироқ Philip Morris’да таъкидланишича, компаниянинг янги ишланмаси оддий сигареталарга қараганда камроқ зарар келтиради.
Мавзуга оид
20:44 / 03.09.2024
Швейцария 33 йилдан кейин Ироқдаги элчихонасини қайта очди
00:49 / 31.08.2024
Буюк Британия кўчаларида тамаки чекиш қоидалари кучайтирилади
16:34 / 30.08.2024
АҚШда тамаки маҳсулотларини сотиш қоидалари кучайтирилмоқда
16:00 / 30.08.2024