Жамият | 19:02 / 01.12.2016
6218
1 дақиқада ўқилади

Пресс клубнинг 4-сессияси диққат марказида диний конфессиялар бўлди

Бугун, 1 декабрь куни пресс-клубда "Сайловлар барча учун" номи остида тўртинчи сессия ўз ишини бошлади. Бу сафар диққат марказида диний конфессиялар бўлди. 

Сессияда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Усмонхон Алимов, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий, католик епископ Ежи Мацулевич ва бошқалар иштирок этишди. 

30 ноябрь куни пойтахтимиздаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида “Press Club: Elections.uz - 2016” пресс-клубининг очилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Пресс-клубни очишдан мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларини ёритиш. 

Тадбирда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар, халқаро ва ижтимоий ташкилотлар вакиллари, халқаро кузатувчилар, етакчи экспертлар, маҳаллий ва хорижий журналистлар қатнашишди.

 

Мавзуга оид