"Прогресс" космик юк кемаси фалокатга учради

© Фото: "РОСКОСМОС"
Россиянинг "Прогресс" космик юк кемаси Тувадаги кимсасиз тоғли ҳудуд устида 190 км баландликда фалокатга учради. Кеманинг аксарият бўлаклари атмосферада ёниб кетган, деб маълум қилди "Роскосмос".
Эслатиб ўтамиз, "Союз-У" ракета-ташувчиси янги сериядаги "Прогресс МС-04" юк кемаси билан 1 декабрда Тошкент вақти билан 19.52 да Бойқўнғирдан Халқаро коинот станциясига учирилганди. Кема ХКСга 2,5 тонна юк, жумладан ёқилғи, сув ва бошқа зарур нарсаларни етказиши керак эди. "Роскосмос"нинг маълумотларига кўра, "Прогресс" учирилгандан кейин 383 сониядан кейин телеметрия йўқолиб қолган, яъни ундан маълумотлар келиши тўхтаган.
Таъкидланишича, "Прогресс"нинг йўқотилиши ХКСнинг экипажи фаолияти ва тизимларининг нормал ишлашига таъсир қилмайди. Давлат комиссияси ушбу вазиятни таҳлил қилмоқда.
Маълумотларга кўра, "Прогресс" билан алоқа узилишидан аввал кеманинг барбод бўлиши қайд қилинган.
"Мавжуд маълумотларга кўра, кема барбод бўлиши қайд қилинган. Эҳтимол, портлаш юз берган бўлиши мумкин. Ҳозир маълумотлар таҳлил қилинмоқда", деб айтилган хабарда.
Кеманинг бўлаклари Тува ҳудудига тушган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълум қилинишича, "Прогресс М-12М" юк кемасининг фалокатга учрашига сабаб бўлган ракета-ташувчи билан шунга ўхшаш ҳолат 2011 йил 24 августда ракетанинг 3-поғонаси иши вақтида юз берган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26
-
Путин ва Трамп телефон орқали мулоқот қилди. У икки соатдан ортиқ давом этди
Жаҳон | 22:46
-
19 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31
-
Хитой Европада электромобиллар ишлаб чиқаришни хавф остига қўйди
Жаҳон | 22:29
Мавзуга оид

00:03 / 19.10.2019
Тарихда илк бор икки аёл фазогир бир вақтда очиқ коинотга чиқди (видео)

23:31 / 28.03.2018
Илон Маск ўз кемасида Халқаро коинот станциясига фазогирларни юбормоқчи

23:45 / 09.01.2018
Япониялик фазогир вазнсизликда 3 ҳафта ичида 9 сантиметрга ўсди

09:20 / 17.12.2017